Линклар

Ислом Каримов “ЛУКОЙЛ” президентини қабул қилди


“ЛУКОЙЛ” нефть компанияси президенти Вагит Алекперов.

“ЛУКОЙЛ” нефть компанияси президенти Вагит Алекперов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилгани тўғрисида ЎзА агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, учрашувда 2018 йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган йилига 8 миллиард куб метр табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

ЎзАга кўра, “ЛУКОЙЛ”нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирган жами инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошган. Бугунги кунда «ЛУКОЙЛ» Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот конлари ва Қандим конлар гуруҳи каби истиқболли газ конларини ўрганиш ва ўзлаштириш, Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақасидаги нефть-газ участкаларини ўрганиш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг "ЛУКОЙЛ" билан кўп миллиард долларлик ҳамкорлиги оддий аҳоли турмушида акс этмаяпти - йиллардан буён мамлакатда энергия тақчиллиги ҳукм сурмоқда.

XS
SM
MD
LG