Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик икки ишчи Москва области, Дмитров районида янги қурилаётган иморатнинг 8- қаватидан йиқилиб ўлди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларидан ТАСС олган маълумотномада ўзбекистонликларнинг 8- қаватдан қурилиш чиқиндиларини йиғиштираётган пайтда қулаб тушгани, улардан бири ўша жойнинг ўзида, иккинчиси тез ёрдам машинасида жон бергани айтилган.

Нобуд бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига оид маълумотлар ТАСС хабарида келтирилмаган.

Воқеа юзасидан терговолди суриштируви ўтказилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG