Линклар

logo-print

Ўзбекистон Латвиянинг Болтиқ денгизидаги портларидан фойдаланмоқчи


Ўзбекистон бизнес-логистикасини ривожлантириш ассоциацияси Латвия стивидор (юклаш-тушириш ишлари) компаниялари ассоциацияси билан Рига портида қўшма корхона тузиш доирасида ҳамкорлик қилишга оид келишув сешанба куни имзолангани тўғрисида хабар қилинди.

Россия Новости ахборот агентлигининг Латвия стивидор компаниялари ассоциацияси президенти Улдис Папансга таяниб хабар қилишича, келишув Латвия ва Ўзбекистоннинг логистика компаниялари вакиллари иштирокидаги давра суҳбати якунларидан келиб чиқиб имзоланган.

Папансга кўра, Рига портида ташкил этилажак қўшма корхона ўзбекистонлик экспортчиларнинг Европадаги позициялари мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Маълумотларга қараганда, Латвия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги энг йирик уч савдо ҳамкоридан биридир. 2014 йил якунларига кўра, бу икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 254 миллион долларни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич 2013 йилдагидан 2,5% га кўпдир.

XS
SM
MD
LG