Линклар

ФСБ эшигига ўт қўйган рассом ўзининг террорчи, деб тан олинишини талаб қилди


Москвада Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) биноси эшигига ўт қўйган перформансчи-рассом Пётр Павленский суддан ўз ҳатти-ҳаракатларини “террорчилик” деб баҳолашини талаб қилди. Акцияси “мафкуравий нафрат” эканини тушунтиришга уринган Павленский суд қарори билан бир ойга ҳибсга олинди. Унга қўйилаётган айблов бўйича у 3 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Пётр Павленский ўзининг ноанъанавий сиёсий акциялари билан танилган.

Москванинг Таганка суди Пётр Павленскийни бир ойга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. "Сиёсий, мафкуравий нафрат ёки душманлик асосидаги вандаллик" (РФ ЖК 214- моддаси, 2- қисми) моддаси бўйича айбланаётган рассом ўзининг “Таҳдид. Лубянканинг ёнаётган эшиклари” акцияси

П.Павленский ФСБ эшигига ўт қўйди

П.Павленский ФСБ эшигига ўт қўйди

учун жавобгарликка тортилди:

9 ноябрь куни Павленский ФСБнинг Москва марказидаги биноси эшигига бензин қуйиб ёқиб юборди ва ёнаётган эшик фонида суратга тушди.

Полициячилар томонидан қўлга олинган перформансчи нимада айбланаётгани бир сутка давомида ноаниқ қолди.

Суд залига беш нафар “қора ниқобли” қўриқчи томонидан олиб қирилган Пётр Озодлик мухбирига нима учун ўт қўйганидан кейин қочиб кетмаганини тушунтираркан, бундай деди:

- Нима қиламан қочиб? Плакат билан чиқиш мумкин, канистра билан ҳам туриш мумкин. Мен, шунчаки, жамиятга қаршиликнинг ўзгача шаклини таклиф этяпман. Ҳибс этилганимдан кейин мен ФСБда бу масалада ўз позициямни билдирдим: Лубянканинг ёнаётган эшиклари – бу террорчилик таҳдиди юзига туширилган тарсаки. Айнан ФСБ 146 миллион одам учун хатар туғдирмоқда. Судлар ирода эркинлигини бўғмоқда. Бунга қарши эса қандайдир курашиш керак, чунки ҳаётингизга бўлаётган босимга қарши курашиш лозим. Ёнаётган эшик – бу ишора... Давлат террорчиликка қарши курашишга даъват этяптику, мана мен террорга қарши курашаяпман. Бошқа томондан, ёнаётган эшиклар ва урналар террорчилик сифатида баҳоланганига гувоҳ бўлдим: Сенцов иши, қримлик террорчилар. Суд-ҳуқуқ тартибот тизими мантиғи бўйича мен вандализмда эмас, террорчиликда айбланишим керак. Улар мантиғи бўйича бу ё террорчилик, ё шунчаки ишора, деди Павленский.

Суд залига кириб келган судья Орлова Павленскийдан ўзи ҳақда маълумот беришни сўради. Пётр ўз маълумоти, туғилган жойи, 7 ва 4 ёшли фарзандлари борлиги ҳақида сўзлади.

- Нима иш қиласиз?
- Мен рассом.
- Иш жойингиз аниқ қаерда?
- “Сиёсий пропаганда” билан шуғулланаман
.

Ҳибсга олиш масаласини кўриб чиқаётган суддан у айбловни “вандаллик” эмас, “террорчилик” сифатида баҳолашни талаб қилди. Шундан кейин Павленский талаби қондирилмагунига қадар суд ҳаками билан мулоқот қилмаслигини билдириб, ўтириб олди.

П.Павленский ўз акциялари учун бир неча бор жавобгарликка тортилган

П.Павленский ўз акциялари учун бир неча бор жавобгарликка тортилган

Сўзга чиққан судланувчининг адвокати Ольга Чавдар “акционизм мақсади – одатан шов-шувли провокация уюштириш” эканини билдирди.

"Пётр ҳодиса жойидан қочиб кетишга уринмагани, аксинча полиция ходимлари қўлига ўзини топширганига эътиборингизни қаратмоқчиман. Умуман олганда, айнан шу одамлар унинг ижодига баҳо берувчилар бўлиб чиқаяпти", деди адвокат.

Иш материалларини санаб ўтишни бошлаган суд ҳаками Орлова Павленский олдин ҳам ушлангани – полиция кунига бағишлаб ўзини Қизил майдонга нозик жойидан михлаб қўйгани (“Фиксация” акцияси), Россия ҳукуматининг репрессив сиёсатига қарши симтиканга ўралиб Санкт-Петербург Қонун чиқарувчи йиғин биноси олдида ётгани (“Тана” акцияси), “Pussy Riot” гуруҳи ҳимоясига оғзини тикиб олгани (“Чок” акцияси), Петербургда Киев Майдони ҳимоясига автомобиль покришкалари ёққани (“Озодлик” акцияси), психиатриянинг сиёсий мақсадларда ишлатилишига қарши қулоғини кесиб ташлагани (“Ажратиш” акцияси) ни эслатди.

Кейинги бир ойни перфомансчи Пётр Павленский тергов изоляторида ўтказади. Айбланувчи 3 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG