Линклар

GM Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йил январидан октябригача Россияда 17 минг 119 дона автомобиль сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49 фоизга камдир. Бу ҳақда Европа бизнес ассоциациясининг автомобилсозлар қўмитаси маълум қилган.

2015 йилнинг ўтган 10 ойи ичида Россия бозорида сотилган GM Uzbekistan автомобиллари ҳажми 1,3 фоизни ташкил қилган. Ваҳоланки, 2014 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил қилганди.

Ўтган 10 ой натижаларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш бўйича 19-ўринни эгаллаган. Бу сафар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг ҳеч қайсиси Россияда энг харидоргир бўлган машиналарнинг йигирма бешлигига кира олмаган.

Россияда ўзбек автомобиллари савдоси сўнгги икки йилдан бери мунтазам равишда тушиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG