Линклар

logo-print

Давлат тизимлари очиқлигини мониторинг қилувчи кенгаш тузилади


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2016 йил январидан Ўзбекистон давлат тизимлари очиқлигини мониторинг қилиб¸ баҳоловчи Ижтимоий кенгаш иш бошлайди.

Бош вазир матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ Вазирлар Маҳкамаси жорий йил май ойида қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги қонунни ижро этишга оид чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиққан.

Давлат идоралари очиқлиги ва шаффофлигини мониторинг қилувчи Ижтимоий кенгашга номзодлар жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан кўрсатилади.

Жорий йил августида Ўзбекистонда очиқ маълумот портали ишга туширилди ва ҳукумат ҳар бир ҳокимият идорасига ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий сайтида эълон қилиб бориш масъулиятини юклади.

XS
SM
MD
LG