Линклар

logo-print

Telenor Ўзбекистондаги коррупция жанжали боис тўрт бошқарувчисини ишдан четлатди


Европа ва АҚШдаги қатор тергов ишларида асосий фигурант бўлган Гулнора Каримованинг ўзи қарийб икки йилдан бери Тошкентда уй қамоғида сақланмоқда.

Европа ва АҚШдаги қатор тергов ишларида асосий фигурант бўлган Гулнора Каримованинг ўзи қарийб икки йилдан бери Тошкентда уй қамоғида сақланмоқда.

Vimpelcom Ltd. телекоммуникация концернининг 33 фоиз акциясига эгалик қилувчи Норвегия ҳукуматига қарашли Telenor ширкати тўрт бошқарувчисини ўз вазифасидан четлатишга қарор қилди.

Ширкат баëнотида айтилишича¸ бу менежерлар Vimpelcom ширкатининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш учун юзлаб миллион доллар пора берганига оид айбловлар ўрганиб чиқилгунга қадар¸ ишдан четлаштирилган.

Четлатилганлар орасидаTelenor ширкати молиявий директори Рихард Олаф Аа, бош юристи Паль Вьен Эспен, ширкатнинг Россиядаги шўъбаси раҳбарлари Оле Бьорн Шульстадт ва Фритьоф Рустен бор.

Ширкат баëнотида¸ ҳозирча бу бошқарувчиларнинг Vimpelcomнинг Ўзбекистондаги коррупцион келишувларига бевосита алоқадорлигини иддао қилишга асослар йўқлиги ва уларнинг эҳтиëт шарт сифатида ўз вазифасидан вақтинча четлатилгани айтилади.

2014 йилнинг март ойидан бери АҚШ ва Ҳолландия прокуратураси Vimpelcomнинг Ўзбекистонга кириш учун Takilant ширкати билан тузган келишувларини тергов қилмоқда.

Vimpelcom президентнинг тўнғичи Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Takilant ҳисобига 2006-2012 йиллар давомида 220 миллион АҚШ доллари ўтказган ва бу пулларнинг ўзбек бозорига кириш ва унда қолиш учун берилган пора экани тахмин қилинмоқда.

Мазкур тергов доирасида 4 ноябрь куни Vimpelcom собиқ бош менежери Жо Лундер Ҳолландияда қисқа муддат ҳибсга олинди.

Коррупция можароси бошлангандан бери АҚШ қимматбаҳо қоғозлар бозорида савдога қўйилган Vimpelcom акциялари нархи 70 фоизга арзонлади.

XS
SM
MD
LG