Линклар

Россиянинг Томск вилояти ва Ўзбекистон иқтисодиётнинг юқори технологиялари соҳаларида ҳамкорлик қилиш шартномасини имзолади. Бу ҳақда Томск вилоят ҳокимияти расмий сайтида маълум қилинди.

12 ноябрь куни тарқатилган хабарда айтилишича, шартномага биноан Томск давлат университети, Томск политехника университети ва Томск бошқарув тизимлари ҳамда радиоэлектроника давлат университети Ўзбекистон иқтисодиёти учун инженерларни тайёрлаб беради.

Томск давлат университети, Томск политехника университети Россиядаги энг яхши олийгоҳлар ўнталигига киритилган.

XS
SM
MD
LG