Линклар

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросига 113 бош қўй ва 11 сигирни қайтариб берди.

Қирғизистон Чегара хизматининг маълум қилишича, 10 ноябрь куни Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Арап қишлоғида 113 бош қўй ва 11 сигир қаровсиз қолиб, чегарадан Ўзбекистонга ўтиб кетган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати вакилларининг сўзлашувларидан сўнг Қирғизистон фуқаросига унинг чорваси қайтариб берилган.

Ўзбекистон чегарачилари бундан аввал ҳам бир неча бора чегарадан ўтиб кетган юзлаб қўй ва молларни эгаларига қайтаргани ҳақида хабарлар берилган эди.

XS
SM
MD
LG