Линклар

logo-print

Халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банкларини "таваккалчилар гуруҳи"га киритди


Ўзбекистон Марказий банкининг Қаршидаги филиали биноси.

Ўзбекистон Марказий банкининг Қаршидаги филиали биноси.

Ўзбекистон иқтисодида валютани конвертациялаш тўғрисида қарор қабул қилиш жараёни шаффоф эмас, маҳаллий валютани хориж валютасига алмаштириш ҳуқуқи эса индивидуал тарзда берилади. Халқаро Fitch Ratings агентлиги мана шундай хулосани эълон қилди.

Рейтинг агентлиги Ўзбекистон банкларининг эмитет дефолти рейтингини чеклаганини билдириб, ўзбек банкларини “В -“ гуруҳига киритган. Бу эса Ўзбекистонга пул жўнатиш ва конвертация қилиш катта таваккал эканини англатади.

Агентлик Ўзбекистон банклари нефтнинг жаҳон баҳоси арзонлаганидан зарар кўрмаганини таъкидлайди. “Лекин депозитларнинг ўта катта миқдорда долларлаштирилиши валюта курсининг кескин ўзгариши ҳолатида жуда катта рискларни пайдо қилади”, деб айтилади ҳужжатда.

Fitch Ratings Ўзбекистонда давлат назоратида бўлган Агробанк, Микрокредитбанк, Узпромстройбанк ва “Асака” банк фаолиятини ўрганганидан сўнг мана шундай хулосасини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG