Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ишга яроқли аҳолининг 0,8 фоизигина ишсиз эканини даъво қиладиган расмий Тошкент, келгуси йилда ҳам бир миллионга яқин янги иш ўрни ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қонунчилик палатасида 12 ноябрь куни ўтган йиғилишда таъкидланган.

Жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали эса 595,9 минг иш ўрни яратилиши режаланмоқда.

Жорий йилда ҳам Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, 987 минг 500та янги иш ўрни яратиш белгиланган. Ўтган йили эса 983,6 минг янги иш ўрни яратилгани иддао қилинган.

Расмий Тошкент сўнгги етти йил давомида ҳар йили қарийб бир миллиондан жами етти миллионга яқин иш ўрни ташкил қилинганини қайд этаётган бир пайтда, мамлакат ташқарисида 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбек мардикори борлиги айтилади.

Айни пайтда Россиядан қайтиб¸ ватанда иш қидираëтган айрим муҳожирларнинг Озодликка айтишича¸ меҳнат биржаларида уларга четда ишлаб қайтганларнинг бир йилгача давлат идораларида ишлаши мумкин эмаслиги билдирилган.

XS
SM
MD
LG