Линклар

logo-print

Хоразмлик 23 яшар Муҳаммад Абдуллаев суд ҳукмига кўра, ИШИДга алоқадорликда айбдор деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбекистон Олий судидаги манбага таяниб хабар тарқатган 12news.uz сайтига кўра, Абдуллаев Россиянинг Астрахан вилоятида ишлаётган пайтда экстремистлар таъсирига тушган.

Суд ҳукмида айтилишича, Абдуллаев ИШИДга одам ёллаш билан шуғулланиб келаётган урганчлик Наримон Сафаров воситачилигида Озарбайжон орқали Туркияга учган ва Сурияга бориб, жанговар ва мафкуравий тайёргарликдан ўтган.

Абдуллаев судда берган кўрсатмасида, Суриядаги лагерда ўлган жангариларни кўргач, Туркияга қочиб ўтгани ва жорий йил баҳорида Ўзбекистонга қайтганини айтган.

Кейинги пайтда Ўзбекистонда ИШИДга алоқадорлик айби билан бўлаётган ҳибслар сони ошаётгани кузатилмоқда.

Кеча Регнум агентлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги икки ҳафта мобайнида 150 дан ортиқ одам ИШИД гуруҳи ва бошқа экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG