Линклар

ИШИД жангарисига айланган Мухторовга халқаро қидирув эълон қилинди


АҚШ Федерал Қидирув Хизмати томонидан ҳибсга олинган жиззахлик Жамшид Мухторовнинг укаси 35 яшар Хуршидга нисбатан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари халқаро қидирув эълон қилди.

Бу ҳақда расмий идоралар сиздирган маълумотга таяниб хабар тарқатган 12news.uz сайти маълумотига кўра, Хуршид Мухторов 2014 йил ёзида Сурияга кетиб, ИШИД сафига қўшилган.

Хуршидга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-, 223- ва 244-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

Сайт ёзишича, Хуршид “Сурияда ИШИД сафида туриб жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва Интернет орқали Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ағдаришга очиқ даъват этган”.

Ўтган йили Би-Би-Си радиосига берган интервьюсида Хуршид Мухторов ИШИД сафида минглаб марказий осиёликлар жанг қилаётгани ҳақида гапирган эди.

Хуршиднинг акаси Жамшид Мухторов АҚШ хавфсизлик идоралари томонидан радикал ташкилотларни молиялаштириш ва террорчилик ҳужумини содир этишга уринганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG