Линклар

logo-print

Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасидан олинган сўнгги маълумотга кўра, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш департаментининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Ориповнинг ўлимида гумонланиб уч нафар шахс қўлга олинган. Манба ушланганларнинг шахсларини очиқламади.

Манбага кўра, Орипов ўлими юзасидан очилган жиноят иши бўйича терговни Хоразм вилояти прокурори Қаҳрамон Тўйчиевнинг шахсан ўзи олиб бораяпти.

Абдувоҳид Ориповнинг жасади ўтган ҳафтада Шовот каналидан топилган эди. 6 ноябрь куни Қарши шаҳрида дафн қилинган ушбу мулозим Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг акаси профессор Раззоқ Ориповнинг ўғлидир.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги Озодлик манбалари ва марҳумнинг Қашқадарëдаги яқинларига кўра, Абдувоҳид Ориповнинг "бўйин қисмида бўғилиш аломатлари бўлган".

Воқеа юзасидан Хоразм вилоят прокуратураси Жиноят Кодексининг “Қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши очган.

Озодликка маълум бўлича, Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Матиев Шерзод Раимович Орипов ўлими бўйича терговни шахсан назоратига олган.

XS
SM
MD
LG