Линклар

Париждаги террор ҳужумида камида 127 одам ҳалок бўлди


Франция полицияси воқеа жойига дарҳол етиб келди.

Франция полицияси воқеа жойига дарҳол етиб келди.

Жума куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳрининг бир нечта жойида жангарилар томонидан уюштирилган портлашлар ва отишмалар оқибатида камида 153 одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Жума куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳрининг бир нечта жойида жангарилар томонидан уюштирилган портлашлар ва отишмалар оқибатида камида 127 одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Хабар агентликларига кўра, Батаклан концерт залида гаровга олинган 100га яқин одамни озод қилиш амалиёти пайтида гаровдагиларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган. Ҳужумчиларнинг камида уч нафари йўқ қилинган.

Бундан аввалги хабарларда 40дан ошиқ қурбон ҳақида билдирилган эди.

Жароҳатланганлар сони жуда кўплиги ҳақида айтилмоқда. Париж расмийлари қурбонлар сони сезиларли тарзда ошиши мумкинлигини айтмоқда.

Парижда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳужумчилар қочишининг олдини олиш мақсадида мамлакат чегаралари ёпилди.

Озодликнинг Париждаги мухбири Гуласал Камолованинг сўзларига кўра, Париж шаҳри узра тинимсиз вертолётлар учмоқда. Расмийлар парижликлардан уйдан чиқмасликни сўрамоқда. Кўчага чиққан одамлар уйларига қайтарилмоқда.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, ҳужумчилар "Бу Сурия учун! Оллоҳу Акбар!", дея қичқирган.

Фрация Президанти Франсуа Олланд ҳужумни "мисли кўрилмаган" дея баҳолади.

АҚШ Президенти Барак Обама дунё етакчилари орасида биринчилардан бўлиб ҳужумга ўз муносабатини билдирди.

"Бу ҳужум Парижгагина қилинмади, Фрация халқигагина қилинмади, бу ҳужум бутун инсониятга ва умуминсоний қадриятларга қилинди", деди Обама.

Фрация телевидениеси хабарига кўра, камида икки портлашдан бири шаҳарнинг асосий футбол стадиони ёнида рўй берган. Ўша маҳалда стадионда Франция ва Германия футбол жамоалари ўртасидаги футбол ўйини томоша қилганлар орасида Франция президенти Франсуа Олланд ва Ички ишлар вазири Бернард Казнёв ҳам бўлган.

Президент хавфсизлик хизмати уни воқеа жойидан дарҳол эвакуация қилган.

Бир нечта жангари шаҳар марказидаги Le Carillon ресторанига келган одамларга қарата ўт очган.

Бундан ташқари Bataclan концертлар залида қуролли ҳужум уюштирилган ўнлаб одамлар гаровга олинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG