Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Ўзбекистонлик йигит: Террорчилар 100 кишини ўлдирган Париждаги театр ёнида эдим


13 ноябрь кечқурун жангариларнинг террор ҳужуми нишони бўлган Франция пойтахтининг камида 7 манзилидан бири “Батаклон” концерт залидир.

Хабарларга қараганда, парижликлар энг катта талафотни шу залда берди: камида 100 киши нобуд бўлди. Ҳаммаси бўлиб эса, 153 киши 7 ҳужум қурбони бўлгани айтилмоқда.

“Батаклон”да жангарилар томошабинларга қарата ўқ узишдан ташқари камида 5 та портлаш амалга оширгани хабар қилинди.

Полициянинг концерт залидаги кишиларни озод қилиш амалиёти қарийб бир соат давом этди. Амалиёт якунланганидан ярим соат ўтиб, бу ерга Франция президенти Франсуа Олланд етиб келди.

4 йилдан бери Парижда яшаётган ўзбекистонлик 28 яшар Тўрабек Сано жума куни кечқурун “Батаклон”га қилинган ҳужум гувоҳи бўлди. У ўша пайтда ўз дўсти билан концерт зали ёнидаги кафеда дам олиб ўтирган эди.

Тўрабек Сано Озодликка гувоҳи бўлгани даҳшат тафсилотларини сўзлаб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:09 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG