Линклар

logo-print

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга 20 мамлакати лидерлари G20 cаммитини ўтказиш учун Туркия жанубига йиғилмоқда.

Ўрта ер денгизи бўйидаги Белек оромгоҳида икки кун давом этадиган ушбу саммитда дунё лидерлари терроризмга қарши кураш, Сурия можароси, муҳожирлар инқирози ва иқлим ўзгариши каби глобал муаммоларни муҳокама этади.

G20 cаммити Парижда 129 инсон умрига зомин бўлган қатор ҳужумлардан икки кун ўтиб бўлиб бошланмоқда.

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётига соҳиб мамлакатлар лидерларининг саммитида эътибор асосан Париждаги ҳужумларга қаратилиши кутилмоқда.

Йирик 20 ликка аъзо давлатларнинг аксари ўтмишда ўхшаш ҳужумларга рўбарў бўлган.

АҚШ Президенти Барак Обама Туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан саммитдан олдин икки томонлама музокара ўтказиши кутилмоқда.

Саммитда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дунё ҳамжамиятини экстремизмга қарши бирдамликка ва Сурияда урушни тугатишга чақириши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG