Линклар

Ҳиллари Клинтон: "Биз исломга қарши кураш олиб бораётганимиз йўқ"


АҚШда президентликка Демократик партиядан асосий номзодлардан бириҲиллари Клинтон "Исломий Давлат" экстремист гуруҳига қарши курашда дунё лидерлари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари зарурлиги ҳақида баёнот берди.

Айова штатида шанба куни сайлов кампаниясининг демократик партиядан уч номзод ўртасидаги баҳслар Париждаги ҳужумлар қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.

Ҳиллари Клинтон, сенатор Берни Сандерс ва Мэриленд штатининг собиқ губернатори Мартин О'Мэлли "Исломий Давлат" жангариларига кескин жавоб қайтариш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

"Биз исломга қарши кураш олиб бораётганимиз йўқ, биз зўравонлик ва экстремизмга қарши турибмиз", - деди Клинтон.

Баҳслар пайтида Сандерс ва Мартин О'Мэлли собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни Ироқдаги Америка амалиётини илк босқичда дастаклагани учун танқид қилдилар.

XS
SM
MD
LG