Линклар

АҚШ Париж ҳужумларини текширишда Францияга ёрдам беришга тайёр


Ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган Парижда содир этилган террорчилик амаллари, Америка президенти Барак Обаманинг айтишича, бутун тараққий этган дунёга ҳужум эди.

Барак Обаманинг бу сўзлари якшанба куни Туркияда дунёнинг етакчи 20 мамлакати лидерларининг саммити арафасида янгради.

Белек оромгоҳида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бирга ўтказган матбуот йиғинида Обама мамлакати террорчилик ҳужумларини текшириш ва ҳужумлар ортида турганларни жавобгарликка тортишда Францияга ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

Бу йилги G20 саммитида терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ва қочқинлар муаммоси муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин халқаро ҳамжамиятини террорга қарши курашда якдил бўлишга чақирди.

Туркияда Владмир Путин қатор иккитонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG