Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:49

Озодлик мухбири: Париждаги Нотр-дам ибодатхонасида қурбонлар хотирланмоқда


Париждаги Нотр-дам ибодатхонасида 13 ноябрь оқшомидаги теракт қурбонлари хотирасига оммавий ибодат маросими бўлиб ўтмоқда. Париждаги вазиятни кузатаётган Озодлик мухбири маҳаллий вақт билан кечи 6 да ҳукумат мулозимларининг ибодатга қўшилиши кутилаётганини хабар қилди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилганича қолмоқда, аммо 15 ноябрдан транспорт ҳаракати ва жамоат ташкилотлари иши қарийб тўлиқ тикланди.

Париждаги 13 ноябрь кунги терактдан кейинги вазият ва хабарлар оқимини кузатаётган Озодлик мухбири Гуласал Камолова якшанба куни оқшом шаҳардаги қадимий Нотр-дам ибодатхонаси ҳукумат вакиллари ва Франция элитаси иштирокида очиқ ибодат маросими бўлиб ўтишини хабар қилди.

15 ноябрь куни эрталабдан ибодатхонага борган мухбир ибодатхона теграсида хавфсизлик чораси ўта кучайтирилгани, бир қаторда навбатга терилган минглаб зиёратчи маросимга келганини хабар қилди.

- Айни пайтда ибодатда иштирок этиш учун келган зиёратчилар сони минглаб, дейиш мумкин. Бугун оқшом соат 6 да ҳукумат вакилларининг ҳам ибодат маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Шаҳарда вазият бироз яхшиланди. Кўчада одамлар купайган, шаҳар метросининг иши ҳам тўлиқ тикланди. Ресторан ва барлар ҳам бугундан очилди. Аммо, ҳеч бирида музика қўйилмаяти. Шаҳар ва бутун мамлакат бўйлаб, қон топшириш марказларида қон топширишни истовчиларнинг узундан-узун навбатлари кузатилмоқда, - деб хабар қилди Озодлик мухбири.

Қуйида мухбир Гуласал Камолова билан суҳбатни тингланг:

Париждаги террор қурбонлари Нотрдам ибодатхонасида хотирланади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк

France - Notre-dame cathedral mass ceremony
France - Notre-dame cathedral mass ceremony

XS
SM
MD
LG