Линклар

Москвада ўзбек шайхи китоблари савдоси билан шуғулланувчи дўкон очилди


Ноябрь ойи бошида Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг "Ҳилол" нашриёт уйининг янги китоб дўкони ишга тушди.

Китоб дўконида Ўзбекистонлик диний уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб асарлари ва улар асосида тайёрланган медиамаҳсулотлар сотилади.

Москвадаги Озодлик мухбирининг хабар беришича, "Ҳилол" нашриёт уйига қарашли дўконда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек ва рус тилларидаги китоблари, аудио ва видеодискларини харид қилиш мумкин.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юздан ортиқ диний китоблар муаллифидир.

XS
SM
MD
LG