Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

OzodlikOnline: Маошингизнинг қанчаси озиқ-овқатга кетади?


Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси мутахассислари иддаосича¸ ҳозирда ҳар бир ўзбекистонлик бир ойда ўртача 40 турдаги маҳсулот сотиб олади ва бунга ойлик маошининг 40 фоизини сарфлайди. Бу “ўртача” ҳисобга Сиз ва оилангизни ҳам киритишганидан келиб чиқилса¸ Сиз ойлик даромадингизнинг қанчасини озиқ-овқатга сарфлайсизу¸ унга неча турдаги маҳсулот сотиб оласиз? 16 ноябрь¸ душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон расмийлари таъкидича¸ мамлакат озиқ-овқат саноати тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва ҳар ойда бу турдаги корхоналар 3000 дан ошиқ кўринишдаги маҳсулотни бозорга чиқармоқда. Айни пайтда¸ расмий иддаога кўра¸ ҳар йили ўртача 80 янги номдаги маҳсулот бу рўйхатга қўшилмоқда.

Тобора хилма-хиллашиб бораëтган озиқ-овқат бозорида ўртача ўзбекистонлик ўз маошининг ўртача 40 фоизини сарфламоқда¸ дейилади ўтган ҳафта қилинган расмий баëнотда жумладан.

OzodlikOnline: Маошингизнинг қанчаси озиқ-овқатга кетади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:45 0:00

Бутун дунëда аҳоли турмуш даражасини баҳолашда муҳим омил саналадиган истеъмол савати деган тушунча бор ва Ўзбекистон расмийлари бу бирикмани тилга олмай қўйганига узун замонлар бўлади.

Истеъмол савати инсоннинг нормал яшашини таъминлаш учун талаб қилинадиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар жамламасидир.

Юқорида келтирилган баëнотдан¸ ўзбекистонлик истеъмол саватига ҳар ой сарфлаëтган пулнинг 40 фоизи озиқ-овқатга кетмоқда¸ деган хулоса чиқади.

OzodlikOnline: Маошингизнинг қанчаси озиқ-овқатга кетади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:56 0:00
Бевосита линк

Бу саватга егуликдан ташқари кийим-кечак¸ кўрпа-тўшак каби ноозиқ-овқат маҳсулотларию уй-жой¸ транспорт¸ ëқилши ва бошқа турдаги хизмат турлари ҳам кириши инобатга олинса¸ бир ойлик маошнинг 40 фоизини фақат қоринга сарфлаш Ўзбекистонда истеъмол савати нархининг ниҳоятда қимматлашиб¸ реал даромад уни қоплай олмай қолганининг билвосита эътирофидек кўринади.

Хўш¸ ўртача ўзбекистонлик ўз даромадининг ўртача 40 фоизини овқатланишга сарфласа¸ у тирикчилик минимуми учун зарур бўлган бошқа товар ва хизматларга қанча сарфламоқда?

Бугун ўзбекистонликнинг ўртача ойлик маоши минимал эҳтиёж даражасида бир ой емак-ичмак, кийим-кечак учун, коммунал хизматлар учун тўловларни, бошқа зарурий тўловларни амалга ошириш учун кетадиган сарф-харажатни қоплаяптими ўзи?

Сизнинг оилангиз истеъмол саватида бугун нималар бору¸ бу саватда Ўзбекистон бозоридаги 3000 минг турдан ошиқроқ озиқ-овқат маҳсулотидан қанчаси бор?

Бу сават 2015 йил оxирига келиб бойидими¸ ëки аксинча?

Истеъмол саватингиз¸ хусусан ундаги егуликлар ғариблашган бўлса¸ бу ўзгариш сабаблари нимада?

Душанба¸ 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар шу мавзуда бўладиган жонли суҳбатда Skype манзилларимиз орқали иштирок этинг.

XS
SM
MD
LG