Линклар

Допинг жанжали ортидан Россия енгил атлетика федерацияси ислоҳ қилинади


Россия Олимпия қўмитаси раиси Александр Жуков.

Россия Олимпия қўмитаси раиси Александр Жуков.

Россия Олимпия қўмитаси мамлакат енгил атлетика федерациясини ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади. Бу ҳақда Россия Олимпия қўмитаси раиси Александр Жуков 14 ноябрь куни маълум қилди.

Унга кўра, халқаро миқёсдаги допинг жанжалидан сўнг Олимпия қўмитаси Енгил атлетика федерациялари халқаро ассосиацияси талабларидан келиб чиққан ҳолда Россия енгил атлетика федерациясини ислоҳ қилишни ўз зиммасига олишга тайёр.

13 ноябрь куни Енгил атлетика федерациялари халқаро ассосиацияси Россия енгил атлетикачиларини Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан маҳрум қилган эди. Бунга жаҳон допингга қарши кураш агентлигининг Россияни допинг ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаётганликда айблагани ва рус енгил атлетикачилари допингдан мунтазам фойдаланиши тўғрисидаги ҳисоботи сабаб бўлган.

Бундан олдинроқ Германиянинг АRD телеканали Россия енгил атлетикачилари ўртасида допинг кенг тарқалгани ҳақидаги ҳужжатли фильмни намойиш этган эди.

XS
SM
MD
LG