Линклар

Россияда ўқиётган ўзбекистонликлар сони 32 фоизга кўпайди


Имтиҳонга тайёрланаётган талабалар.

Имтиҳонга тайёрланаётган талабалар.

МДҲ давлатлари орасида Россия олийгоҳларида ўқиётган ёшлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. Жорий йилда 1500 ўзбекистонлик Россия олийгоҳларига қабул қилинган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўпдир.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев “Маориф ва касб” халқаро кўргазмасида мана шу ҳақда билдирди.

Бир неча кун олдин Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Маориф ва касб” халқаро кўргазмаси ўтказилган эди. Кўргазмада Россиянинг ўндан ортиқ вилоятлари ва шаҳарларида фаолият юритувчи олийгоҳлар фаолияти ҳақида маълумот берилган.

12 ноябрь куни Россиянинг Томск вилояти ва Ўзбекистон иқтисодиётнинг юқори технологиялари соҳаларида ҳамкорлик қилиш шартномасини имзолагани хабар қилинганди.

Шартномага биноан Томск давлат университети, Томск политехника университети ва Томск бошқарув тизимлари ҳамда радиоэлектроника давлат университети Ўзбекистон иқтисодиёти учун инженерларни тайёрлаб беради.

Томск давлат университети, Томск политехника университети Россиядаги энг яхши олийгоҳлар ўнталигига киритилган.

XS
SM
MD
LG