Линклар

Эртага Покистон Бош вазири Тошкентга келади


Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Эртага Покистон Ислом Республикаси бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Тошкентга расмий сафар билан келади.

17-18 ноябрь кунлари ўтадиган икки кунлик расмий сафар мобайнида Навоз Шариф Тошкентда президент Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёёв, Олий Мажлис депутатлари билан учрашувлар ўтказади.

Покистон Бош вазирининг Тошкент сафари доирасида саломатликни сақлаш, маориф, қишлоқ хўжалиги ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш соҳаларига оид бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳамда Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG