Линклар

Обама ва Путин Туркияда қисқа норасмий учрашув ўтказди


Владимир Путин ва Барак Обама.

Владимир Путин ва Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган G20 саммити доирасида қисқа норасмий учрашув ўтказди.

Оқ Уйнинг билдиришича, президентларнинг 35 дақиқа давом этган учрашувида Суриядаги урушни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинган. Оқ Уй маълумотида икки давлат раҳбари Сурия масаласи сиёсий йўл билан ҳал этилиши зарур, деган якдил фикрга келгани айтилади.

Учрашув чоғида Украинадаги вазият ҳам муҳокама қилинган. Обама Путинга Россия самолёти 31 октябрда Мисрда ҳалокатга учраши оқибатида 224 одамнинг қурбон бўлгани муносабати билан таъзия билдирди.

Туркияда 2 кун давом этадиган G20 лидерларининг саммитида эътибор асосан Париждаги ҳужумларга қаратилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG