Линклар

logo-print

Франция ИДнинг Раққадаги манзилларини бомбардимон қилишни бошлади


"Исломий давлат"нинг Раққадаги жанггарилари.

"Исломий давлат"нинг Раққадаги жанггарилари.

Франция “Исломий давлат” гуруҳининг маркази бўлган Суриядаги Раққа шаҳрини бомбардимон қила бошлади. Шу билан бир вақтда мамлакатда Париждаги террор амалиётларини амалга оширишга кўмаклашган шахсларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Франция Мудофаа вазирлиги 15 ноябрь куни ҳарбий самолётлар Раққага 20 бомба ташлагани, жанггариларнинг қурол омбори ҳамда машғулот ўтказувчи жамлоғи йўқ қилинганини билдирди.

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган G20 саммитида бу ҳаракатлар жангарилардан мудофааланиш мақсадида амалга оширилганини айтди.

Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ҳозирча бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳақида маълумотлар келиб тушмаганини хабар қилди.

Франция ҳарбийлари Парижда камида 132 одам ҳалок бўлган ва 350 одам яраланган террорчилик ҳаракатлари ортидан “Исломий давлат” манзилларини бомбардимон қилишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG