Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:53

Россияда нобуд бўлган 5 ойлик Умарали Назаровнинг жасади Тожикистонга келтирилди


Умарали Назаровнинг жасади солинган тобут.
Умарали Назаровнинг жасади солинган тобут.

16 ноябрь куни Душанбе аэропортига бортида Россиядан бадарға қилинмиш Зарина Юнусова ва унинг беш ойлик ўғли жасади бўлган самолёт Санкт-Петербургдан келиб қўнди.

Санкт-Петербург шаҳар суди 12 ноябрь куни Юнусовани беш кун ичида Россияда бадарға қилиш ҳақида қарор чиқарган, шу тариқа, биринчи инстанция суди қарорини ўз кучида қолдирганди.

Душанба куни Тожикистон пойтахти аэропортида Зарина Юнусова ва унинг турмуш ўртоғи Рустам Назаровнинг қариндошлари тўпланиб, Умаралининг жасади солинган тобутни қабул қилиб олди. Бу эр-хотиннинг қариндошлари Озодлик радиоси тожик хизмати билан суҳбат чоғида болакайнинг жасади Файзободдаги бобоси яшайдиган уйга жўнатилиши ва ўша ерда дафн қилиниши эҳтимоли ҳақида айтдилар.

Беш ойлик Умарали 14 октябрь куни онаси Зарина Юнусова қўлидан полициячилар томонидан зўрлик билан тортиб олинганидан бир неча соат ўтгач, ноаниқ бир вазиятда жон берганди. Болани даставвал вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторга топширганлар, кейин эса у “тез ёрдам” машинасида касалхонага юборилган. Умаралининг ўлими бўйича жиноят иши очилган. Суд-тиббий экспертиза ходимлари хулосасида болакайнинг бевақт ўлимига шиддат билан кучаяётган цитомегаловирус сабаб бўлгани айтилган. Бироқ фарзандининг соғлом бўлганини иддао қилган ва бу ҳақда тиббий маълумотномаларга эга бўлган ота-она экспертларнинг бу хулосасига ишонмайди.

Умаралининг ота-онаси ўғилларининг ўлимида полиция ходимларини айбламоқдалар. Аммо полиция болакайга яхши муомалада бўлинганини, ота-онанинг айблови асоссизлигини таъкидлаб, кузатув камералари воситасида ёзиб олинган видеоёзувни тақдим қилган. Видеода болакай йиғлашни бошлаган пайтда полиция ходимаси уни шишадан овқатлантираётгани акс этган, бироқ бу ёзувнинг ҳақиқийлиги шу пайтгача тасдиқлангани йўқ.

Умарали Назаровнинг ўлими Россия ва Тожикистонда жамоатчилик орасида катта акс-садога эга бўлди. Кўпчилик полициянинг болани онасидан ажратиб олиниши лоқайдлик ва жиноят, деб атамоқда.

11 ноябрь куни Россия президенти ҳузуридаги бола ҳақлари бўйича вакил Павел Астахов мазкур ишнинг қайта кўриб чиқилишини талаб қилди.

Тожик расмийлари бу иш бўйича тергов-текширувлар ўз назоратлари остидалигини билдирмоқдалар.

30 октябрь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Душанбега сафари чоғида Тожикистон президентига Умарали Назаров ўлимига оид иш тўла ва холисона текширувдан ўтказилишига ваъда берган.

XS
SM
MD
LG