Линклар

logo-print

13 ноябрь куни Парижда содир этилган террор ҳужумлари қурбонлари сони 132 нафарга етди. 350га яқин жароҳатланганлар бўлиб, уларнинг 100 нафарга яқинининг аҳволи оғирлиги айтилаяпти. 42 ярадор шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

Қурбонлар орасида жами 20 нафар хорижлик бўлиб, улар Белгия, Испания, Белгия, Португалия, Руминия, Тунис, Германия, Британия, АҚШ, Италия, Жазоир каби жами 12 та давлат фуқароларидир. Қурбонлар орасида Чили элчисининг жияни ва унинг қизи ҳам бор.

Якшанба куни Франция Бош вазири Мануэль Вальс қурбон бўлганларнинг оила аъзолари билан учрашди.

13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар тунда Франция пойтахти Париж шаҳрининг 6та жойида жангарилар томонидан террор ҳужуми уюштирилди.

Суиқасд ҳужумчилар уюштирган портлашлар ва "Батаклан" концерт залидаги отишмалар натижасида жами 132 одам нобуд бўлди, 350га яқин одам жароҳатланди. Жароҳатланганлардан 100 га яқинининг аҳволи оғир экани хабар қилинган. Париж прокуроратурасига кўра, бир хил портловчи белбоғ ўраган 7 "террорчи" ҳужумларда ўлган.

XS
SM
MD
LG