Линклар

Якшанба куни кечқурин Москвада жойлашган “Мен- Самарқанд” кафесига бейсбол таёқчалари билан қуролланган ва қора ниқоб таққан йигирма нафар номаълум шахс ҳужум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, кафе ошпазларидан бири безорилардан қочишга ҳаракат қилиб, ўзини кафенинг иккинчи қаватидан ташлаган. Ошпазнинг оёғи сингани айтилаяпти.

Озодликнинг Москвадаги мухбирига кўра, кафега қилинган ҳужум бўйича “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG