Линклар

Украина армиясининг Донбассдаги амалиётлар бўйича ҳарбий штаби маълумотига кўра, сўнгги бир кунда айирмачилар томонидан 16 марта ўқ отилган.

Штабнинг Фейсбук саҳифасида қайд қилинишича, Новгородское, Марьинка, Опытное, Пески ва Авдеевка қишлоқларига айирмачилар томонидан ўқ отилгани кузатилган.

Ушбу ҳужумлар натижасида бир ҳарбий ўлган, яна 9 аскар жароҳатланган. 14 ноябрь куни эса Донбассда 5 ҳарбий ўлгани хабар қилинган эди.

Украина Президенти Петро Порошенко агар ҳарбийлар ҳаётига хавф туғилса, жавоб тарзида ўт очишга буйруқ берди.

Айни пайтда айирмачилар ҳам Украина ҳарбийлари томонидан Донецк аэропорти ва шаҳар атрофида танк ва миномётлардан ўқ отилгани ҳақида хабар тарқатди.

26 август куни Минскда имзоланган ўт очишни тўхтатиш битими сентябрь бошида кучга кирган.Минск шартномасига кўра томонлар 120 миллиметрли миномётлардан фойдаланиши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG