Линклар

logo-print

Туркиянинг Анталия шаҳрига ўтган G20 саммитида дунё лидерлари террорчиликка қарши курашни кучайтиришга келишиб олишди.

Саммит иштирокчилари Европа чегараларида назоратни яхшилаш, террорчиларнинг молиявий каналлари борасидаги разведка маълумотларини алмашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда беришган.

Россия Президенти Владимир Путинга кўра, Суриядаги вазиятни изга солиш ва терроризмга қарши курашда бирлашиш асосий масала ҳисобланади.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Путин билан алоҳида суҳбатдан сўнг "Суриядаги бўҳронни бартараф қилиш йўлида Россия билан Ғарб давлатлари ўртасида жуда катта бўшлиқ юзага келгани" ҳақида гапирди.

Кэмеронга кўра, ҳозирда барча томонлар муросага келишга тайёрлиги сезилмоқда.

Саммит доирасида АҚШ президенти Барак Обама ҳам президент Путин билан норасмий учрашув ўтказиб, Суриядаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилди. Оқ Уй маълумотида икки давлат раҳбари Сурия масаласи сиёсий йўл билан ҳал этилиши зарур, деган якдил фикрга келгани айтилади.

XS
SM
MD
LG