Линклар

logo-print

Туркманистонда ҳуқуқ-тартибот ходимлари валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахсларни тута бошлаши ортидан қора бозорда доллар курси кескин кўтарилиб кетди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар тарқатди.

Нашрга кўра, “сарроф ови” бошлангунига қадар Туркманистонда бир АҚШ доллари 3,6 манатдан сотилган бўлса, шу кунда 4,5 манатдан сотилмоқда.

Айтилишича, шу йил 2 ноябридан бошлаб тартиб посбонлари валюта қора бозоридаги саррофларни тутиб кета бошлаган. Уларнинг аксарияти қайта қўлга тушгудек бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирув билан қўйиб юборилган.

Туркман банкларида валюта операциялари бўйича чеклов мавжуд бўлиб, у ерда бир киши бир харидда фақат минг долларгина сотиб олиши мумкин. Шунингдек, Туркманистонда бир киши йилига 8 минг доллардан кўп валюта сотиб ололмайди. Шу важдан кўпроқ долларга эҳтиёжи бўлганлар қора бозорга мурожаат қилишга мажбур бўладилар.

XS
SM
MD
LG