Линклар

“Исломий давлат” гуруҳи душанба куни Интернет тармоғи орқали янги таҳдидлар акс этган видеони тарқатди. Мазкур видеода гуруҳ жангарилари Вашингтонда ҳам Париждаги каби террор хуружларини амалга ошириш билан пўписа қиладилар. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилади.

12 дақиқали видеода экстремистлардан бири АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқда “Исломий давлат” гуруҳига ҳужум уюштираётгани учун мусулмонлар “Ғарбга зарба беришлари лозим”лигини таъкидлайди.

Бу гуруҳ ўтган жума Франция пойтахтида содир этилмиш қатор терактлар учун масъулиятни зиммасига олган. Аввалроқ эса “Исломий давлат” гуруҳи 31 октябрь кунги рус учоғи ҳалокатини ҳам ўзи уюштирганини иддао қилиб чиққанди. Мазкур авиаҳалокат чоғида 224 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ўтган ҳафта Reuters агентлиги “Исломий давлат” гуруҳи Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказаётган Россияга қарши тез орада террор хуружлари содир этиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берганди.

XS
SM
MD
LG