Линклар

logo-print

Олланд АҚШ ва Россия ИДга қарши курашда бирлашиши лозимлигини айтмоқда


Франция президенти Ф.Олланд мамлакат парламенти икки палатаси олдида чиқиш қилмоқда, Париж, 2015 йил 16 ноябри.

Франция президенти Ф.Олланд мамлакат парламенти икки палатаси олдида чиқиш қилмоқда, Париж, 2015 йил 16 ноябри.

Франция президенти Франсуа Олланд 13 ноябрь куни камида 129 киши ҳаётига зомин бўлган Париждаги ҳужумлардан сўнг АҚШ ва Россия “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда кучларни бирлаштириши лозимлигини билдирди.

16 ноябрь куни парламентда қилган чиқишида Олланд ҳамкорликка даъват учун яқин кунларда АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаётганини қайд этди.

Франция президенти парламент депутатларини Париждаги террор хуружлари ортидан киритилган фавқулодда ҳолат тартибини яна уч ойга узайтиришга чақирди.

Бу орада Франция хавфсизлик кучлари Париждаги терактлар бўйича кенг кўламли рейдлар бошлаб юборди. Маълумотларга кўра, душанба куни Францияда террор ҳужумларига алоқадорликда гумонланиб, 23 киши ҳибсга олинган.

13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар тунда Франция пойтахти Париж шаҳрининг 6 жойида жангарилар томонидан террор ҳужуми уюштирилган. Бу ҳужумлар учун масъулиятни “Исломий давлат” радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG