Линклар

Ўзбекистонда газ билан ишлайдиган автомашиналарга махсус белги ўрнатилади


Ўзбекистондаги газ қуйиш шохобчаларидан бири.

Ўзбекистондаги газ қуйиш шохобчаларидан бири.

Ўзбекистонда газ билан ишлайдиган автомашиналарга махсус белги ўрнатилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 11 ноябрида қабул қилинган қарорида айтилган.

Қарорда газ жиҳозлари ўрнатадиган ташкилотлар учун газ ускунасини ўрнатиш, уни текширув ва синовдан ўтказиш тартиби кабилар белгилаб қўйилган.

Айни пайтда ҳужжатда газ билан юрадиган автомобиллардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, хусусан, автомобиль эгалари, эксплуатацион ташкилотлар раҳбарлари ва ҳайдовчилари мажбуриятлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш, уларни таъмирлаш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибига алоҳида урғу берилган.

XS
SM
MD
LG