Линклар

МРБ раҳбари ИД янги амалиётлар ўтказиши мумкинлигидан огоҳлантирди


МРБ директори Жон Бреннан.

МРБ директори Жон Бреннан.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан ўтган ҳафта Парижда мудҳиш террор хуружларини амалга оширган “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари янги амалиётларни амалга ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу баёнот Бреннан тилидан Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази томонидан хавфсизлик бўйича 16 ноябрь куни Вашингтонда ўтказилган конференцияда янгради.

“Париждаги террор хуружлари ИШИД Яқин Шарқ хорижида ҳужумлар режалаётгани ва “хусусан, Европага кўз тикаётгани” ҳақида “стратегик огоҳлантирув”га эга бўлган АҚШ истихборат ҳамжамиятини ҳайрон қолдиргани йўқ”, деди Бреннан.

МРБ раҳбари Суриядан Европага қайтган экстремистларни кузатиш ишини энг асосий муаммолардан бири эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, шанбага ўтар кечаси Франция пойтахтида қатор терактлар содир этилиб, пировардида камида 129 киши ҳалок бўлганди. Ҳужумлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG