Линклар

Франция президенти учоқташир ҳарбий кемасини Ўрта Ер денгизи шарқий қисмига чиқаришга буйруқ берди.

Шунингдек, 13 ноябрь куни Парижда амалга оширилган террор ҳужумларидан сўнг Франция ҳарбий самолётларининг Суриядаги бомбардимони ҳам кучайтирилди.

Президент Франсуа Олланд АҚШ ва Россия ҳукуматлари ҳам бу масаладаги зиддиятларга барҳам бериб, "Исломий давлат"га қарши ҳужумларини кучайтириши керак, деб таъкидлади.

16 ноябрда Франция полицияси Париж шаҳри ва мамлакат бўйлаб 150дан ортиқ рейд ўтказди. Белгияда эса Париждаги ҳужумларни уюштирган асосий шахслардан бирига тегишли кўрилган уйдаги рейд натижасиз тугади.

13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар тунда Франция пойтахти Париж шаҳрининг 6та жойида жангарилар томонидан террор ҳужуми уюштирилди.

Суиқасд ҳужумчилар уюштирган портлашлар ва "Батаклан" концерт залидаги отишмалар натижасида 132 одам нобуд бўлди, 300дан ортиқ одам жароҳатланди.

“Исломий Давлат” террор гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG