Линклар

Афғонистонда 6 ўзбек жангариси Америка ҳарбий амалиётида ўлдирилди


Бир йил муқаддам "Исломий давлат"га қўшилганини эълон қилган собиқ Ўзбекистон исломий ҳаракатининг 6 аъзоси Афғонистон шарқида АҚШ ҳарбийлари ўтказган амалиётда ўлдирилгани хабар қилинди.

Khaama Press агентлигига таянган нашрларнинг хабар қилишича, амалиёт ўтган тунда Хост вилоятида ўтказилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, вилоятнинг Кариза туманидаги амалиёт чоғида ўлдирилганлар орасида икки аёл бор, яна икки жангари ҳибсга олинган.

Толиблар эса амалиётда бир аскари ўлдирилгани, қурбонлардан яна бири аёл киши, уч нафари эса ёш бола эканини айтмоқда. Шунингдек, ҳаракат вакиллари жавоб ҳужуми билан Американинг 4 аскари, Афғонистон ҳарбийларидан эса 7 нафарини ўлдирганини даъво қилмоқда.

АҚШ ва Афғонистон хавфсизлик кучлари бу хабарларга ҳозирча бирор изоҳ бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG