Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:03

“Тадбиркорга Мирзиëевнинг хотини ва қизи учун кўйлак-иштон солиғи солишлари қолди”


Президент ўтадиган йўллардан бошқа аксар йўлларга давлатга қарамай қўйганига¸ оддий халқ таъкидича¸ бир неча ўн йил бўлади.
Президент ўтадиган йўллардан бошқа аксар йўлларга давлатга қарамай қўйганига¸ оддий халқ таъкидича¸ бир неча ўн йил бўлади.

Озодликка мурожаат қилган самарқандлик тадбиркорлардан бири¸ Самарқанд ҳокими шаҳардаги аксар дўкон эгаларига солинаëтган норасмий ўлпонлар устига “йўл солиғи” ҳам қўшганидан шикоят қилди. Тадбиркорга кўра¸ шаҳар ҳокими ҳар бир дўкондордан йўлларни таъмирлаш учун 600 дан 1500 гача “кўкида нақд” беришни сўрамоқда¸ акс ҳолда солиқчиларга дўконни ëптириш билан таҳдид қилмоқда.

Ўзбекистонда хусусий бизнес¸ кичик ва ўрта тадбиркорларга кенг имконлар яратилгани ҳақида Ислом Каримов ҳар маърузасида алоҳида гапиришни хуш кўради.

Хусусан¸Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 16 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланиб ўтказилган мажлисида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожидаги муаммолар учун ҳокимият тизимларини қаттиқ койиган эди:

- Минг афсуски, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида ҳали-ҳануз турли маъмурий ғов ва тўсиқлар сақланиб қолмоқда, мансабдорлар томонидан уларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқлари бузилаётгани билан боғлиқ кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Шу сабабдан биз хусусий мулк муносабатлари борасидаги қарашларимизни мутлақо ўзгартириш масалаларини қайта кўриб чиқишимиз зарур. Шу асосда мустаҳкам ҳуқуқий базани хусусий мулк манфаатларига мослаштиришимиз, мулк ҳуқуқининг кучли юридик норма ва кафолатлари тизимини шакллантиришимиз, давлатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий таянчига айланадиган хусусий мулкдорларнинг кенг қатламини яратишимиз керак, деган эди Ислом Каримов жорий йил бошида.

Бундан аввал Каримов ҳокимларга қарата:

- Табдиркорлик фаолияти йўлига тўсиқ қўйиш¸ унга қарши чиқиш бу давлат сиëсатига¸ президент сиëсатига қарши чиқиш деб баҳоланиши керак. Бу ҳақиқатни ҳаммамиз қулоғимизга яхшироқ қуйиб олишимиз керак. Бу масалага ҳокимлар ҳисобидан етарли эътибор берилмаяпти¸ деб огоҳлантирган эди Тошкент вилояти сессиясида қилган чиқишида Ислом Каримов.

Президентнинг бундай баëнотларига терсма-терс маҳаллий ҳокимларнинг хусусий тадбиркор¸ айниқса¸ савдогарларга нисбатан таъмагирлик ва турли ўлпон солишни кучайтириб бораëтгани кузатилади.

Озодликка 17 ноябрь куни боғланган самарқандлик савдогарлардан бири¸ айни кунларда ўзи сўмнинг қулаши ортидан бозори касод бўлаëтган савдогарларга шаҳар ҳокими янги ўлпон солганини билдирди.

- Ўзи шундоқ ҳам бунақа бер-берлардан зўрға ишлаб келаëтган эдик. Бўлса берасиз¸ йўқ бўлса¸ қаердан оласиз. Ўзи ҳозир бозор касод¸ одамларда пул йўқ¸ савдо ўлган. Шаҳар ҳокими мажлис қилиб¸ долларда 600 дан 1500 гача олиб келиб берасан¸ бўлсама¸ солиқчиларга айтиб дўконингни ëптираман¸ деяпти¸ дейди.

Хавфсизлиги боис ўз шахси очиқланмаслигини сўраган самарқандлик дўкондор билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

“Тадбиркорга Мирзиëевнинг хотини ва қизи учун кўйлак-иштон солиғи солишлари қолди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:44 0:00
Бевосита линк

Озодлик самарқандлик савдогар-дўкондорларга солинаëтган янги бу ўлпон тафсилотлари¸ хусусан¸ Самарқанд шаҳар ҳокимлиги муносабатини ўрганишга ҳаракат қилади.

XS
SM
MD
LG