Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:56

BahsOnline: Европа ўзини "Исломий Давлат" таҳдидидан ҳимоя қила оладими?


Европа ўзини “Исломий Давлат” таҳдидидан ҳимоя қила оладими?BahsOnline дастурининг бу галги сонида айни саволга жавоб изланди.

Франция президенти Франсуа Олланднинг айтишича, Қўшма Штатлар ва Россия ўртадаги тафовутни бир четга қўйиб, “Исломий Давлат” жангариларига қарши урушда кучларни бирлаштириши зарур.

Унинг бу чақириғи 13 ноябрда камида 132 киши ҳаётига зомин бўлган Париждаги ҳужумлардан сўнг янгради.

Парижнинг 6 жойида жангарилар томонидан томонидан уюштирилган ҳужумлар учун масъулиятни Ироқ ва Сурияда йирик ҳудудларни ишғол этган “Исломий давлат” экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ҳозирда Франция куч ишлатар тузилмаларнинг 115 минг ходими мамлакат бўйлаб ўтказилаётган рейдларга сафарбар қилинган.

Франция Ички ишлар вазирининг маълум қилишича, 17 ноябрга қадар 128тадан ортиқ рейд ўтказилган.

17 ноябрда Брюсселда учрашган Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари Франция ҳукуматининг ҳарбий ёрдам ҳақидаги сўровини қувватлади.

BahsOnline: Европа ўзини "Исломий Давлат" таҳдидидан ҳимоя қила оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:55 0:00

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан бу ёрдам "Франциянинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий амалиётларини қуватлаш ёки мамлакатда зарур бошқа амалиётларда кўмаклашиш" кўринишида бўлиши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда Франсуа Олланд Франция учоқташир ҳарбий кемасини Ўрта Ер денгизи шарқий қисмига чиқаришга буйруқ берди.

Шунингдек, Франция ҳарбий самолётларининг Суриядаги бомбардимони ҳам кучайтирилди.

Ҳафта бошида эса Туркиянинг Анталия шаҳрига ўтган G20 саммитида дунё лидерлари террорчиликка қарши курашни кучайтиришга келишиб олган эдилар.

BahsOnline: Европа ўзини "Исломий Давлат" таҳдидидан ҳимоя қила оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Саммит иштирокчилари Европа чегараларида назоратни яхшилаш, террорчиларнинг молиявий каналлари борасидаги разведка маълумотларини алмашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда беришди.

Хўш бундай чоралар билан Европа ўзини “Исломий Давлат” таҳдидидан ҳимоя қила оладими?

Чоршанба, 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 19:05дан бошланиб 55 дақиқа давомида эфирга узатилган BahsOnline эшиттиришда айни савол атрофида баҳс борди.

XS
SM
MD
LG