Линклар

Миср рус самолёти ҳалокатига алоқадор одамлар қўлга олинганини рад этди


А 321 учоғи парчаси.

А 321 учоғи парчаси.

Миср полицияси Россиянинг А321 самолёти ҳалокатига алоқдорликда гумонланган икки одамни қўлга олинганини рад этди. Бу ҳақда Миср Ички ишлар вазирлиги ўзининг Facebook саҳифасида хабар бергани ҳақида Марказий Осиё янгиликлар хизмати маълум қилди.

17 ноябрь куни Ройтерс агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда Шарм-ал-Шайх аэропортининг 2 ходими террорчиларга бомбани Россия самолёти бортига олиб ўтишга кўмак кўрсатганликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар тарқатган эди. РБК эса жами 17 одам қўлга олингани, лекин улардан фақат 2 нафари террорчиларга кўмаклашганликда гумонланаётганини хабар қилган.

Кеча Россия Федерал хавфсизлик хизмати раиси Александр Бортников президент Владимир Путинга 31 октябрь куни Мисрда ҳалокатга учраган рус самолётида террорчилик ҳаракати содир этилгани аниқлангани ҳақида ҳисобот берган эди. Унга кўра, самолётга қуввати 1 кило тротилга тенг бўлган портловчи модда ўрнатилган. Бундан ташқари портловчи модда излари самолёт бўлакларидан ва ҳалок бўлган йўловчиларнинг кийимларидан ҳам топилган.

Бунга жавобан Владимир Путин Россия самолётини портлатганлар дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин топилиши ва жазога тортилишини ваъда қилди. Путин Россия ҳарбий самолётлари “жиноятчилар қасосдан қочиб қутилмасликларини англашлари учун” Суриядаги ҳаво зарбаларини кучайтиришини билдирди.

Россиянинг А321 аэробуси 31 октябрь куни Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортидаги 224 одамнинг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт ҳалокати ортидан “Исломий давлат” жанггарилари икки марта баёнот эълон қилиб, авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

XS
SM
MD
LG