Линклар

logo-print

Тошкентда 3 балли зилзила бўлди


Зилзила маркази Ўшдан 45 километр узоқликда бўлган.

Зилзила маркази Ўшдан 45 километр узоқликда бўлган.

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Тошкентда зилзила юз берди.

Европа - Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг билдиришича, Тошкентда зилзила 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22дан 35 дақиқа ўтганда сезилган ва унинг кучи 3 баллга тенг бўлган. Марказ зилзила эпицентри Қирғизистонда бўлганини хабар қилган.

Қирғизистонда зилзиланинг кучи 5,9 баллага етган ва у маҳаллий вақт билан 23.29да (Тошкент вақти билан 22.29) юз берган. Зилзила маркази Бишкекдан 292 километр, Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда бўлган.

Зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG