Линклар

"ЛУКОЙЛ" Қўнғирот конини ўзлаштиришдан воз кечди


"ЛУКОЙЛ" ширкати логотипи.

"ЛУКОЙЛ" ширкати логотипи.

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга Қўнғирот блокида геологоразведка ишларини олиб бориш учун берилган лицензияни қайтариб берди.

Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Қўнғирот аниқланган углеводородлар заҳираси норентабелли бўлгани ортидан "ЛУКОЙЛ" мана шундай қарор қабул қилган.

Россиянинг “ЛУКОЙЛ” ширкати Ўзбекистондаги йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. “ЛУКОЙЛ”нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирган жами инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошган. Бугунги кунда «ЛУКОЙЛ» Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот конлари ва Қандим конлар гуруҳи каби истиқболли газ конларини ўрганиш ва ўзлаштириш, Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақасидаги нефть-газ участкаларини ўрганиш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилган. Учрашувда 2018 йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган йилига 8 миллиард куб метр табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ҳукуматининг "ЛУКОЙЛ" билан кўп миллиард долларлик ҳамкорлиги оддий аҳоли турмушида акс этмаяпти - йиллардан буён мамлакатда энергия тақчиллиги ҳукм сурмоқда.

XS
SM
MD
LG