Линклар

Навоз Шариф Ислом Каримов билан қўшма декларация имзолади


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ислом Каримов билан ўтказган музокаралар якунида икки давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Қўшма декларация имзоладилар.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, шунингдек, ўзаро савдо муносабатларини ривожлантириш, солиқ соҳасида қўшимча имтиёзлар яратиш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир қатор ҳужжатлар имзоланган.

Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистонга расмий сафари 17 ноябрь куни бошланди.

17-18 ноябрь кунлари бўладиган икки кунлик расмий сафар мобайнида Навоз Шариф Тошкентда президент Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис депутатлари билан учрашувлар ўтказажаги хабар қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 майда ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG