Линклар

Universal Mobile Systems Ўзбекистон-Россия мобиль алоқа оператори мижозлари сони жорий йилнинг учинчи чорагида 870 минг кишига етган. Бу ҳақда МТС ширкатининг куни кеча эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

2015 йил иккинчи чораги якунларига кўра, UMS мижозлари сони 643 минг кишини ташкил этганди.

Ҳисоботга кўра, 2014 йил 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида қайта иш бошлаган UMS оператори жорий йил охиригача абонентлар базасини 1 миллион 150 минг кишига ошириши кутилмоқда.

UMS оператори устав капиталининг 50,01 фоизига Россиянинг МТС ширкати, 49,99 фоизига эса Ўзбекистоннинг Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази эгалик қилади. Қўшма корхона ўз фаолиятини аввал “Ўздунробита”га тегишли бўлган мулк, жиҳозлар ва инфратузилма базасида амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG