Линклар

Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Россия ҳарбийлари учун кийим-кечак тикишни бошлади. Бу ҳақда пайшанба куни Sputnik нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича,Ўзбекистон, Британия ва Россия иштирокида ташкил қилинган Amin Invest International ширкати рус армияси учун 500 мингта футболка жўнатган. Ҳозирги кунда Россия ҳарбийлари учун 200 минг комплект иссиқ қишки ички киймлар ишлаб чиқариш учун буюртма олинган. Бу буюртма ноябрь ойининг охиригача бажарилиши керак.

Amin Invest Internationalширкати Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган. Корхона 50дан ортиқ русумдаги кийим - кечакларни ишлаб чиқаради. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий харидорлари Россия ва Украина ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, Россия ва Украинанинг бир қатор шаҳарларида Amin Invest International ширкатининг смавдо уйлари ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG