Линклар

Ўзбекистонлик архитекторларга Франция ордени топширилди


Нукусдаги тасвирий санъат музейи директори Мариника Бобоназарова ҳам Франция орденига сазовор бўлган.

Нукусдаги тасвирий санъат музейи директори Мариника Бобоназарова ҳам Франция орденига сазовор бўлган.

Ўзбекистонлик архитекторлар Зоиршо Кличев ва Толиб Низомов Франциянинг “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси 19 ноябрда матбуот учун тарқатган баёнотда айтилишича, Зоиршо Кличев ва Толиб Низомовга орденлар элчи Жак Анри Эльс томонидан топширилган.

Зоиршо Кличев тарихий ёдгорликларни таъмирлашга ихтисослашган архитектордир. У “Ипак йўлидаги карвонсарой” Ўзбекистон-Франция ассоциациясининг асосчиларидан биридир. Мазкур ассоциация томонидан Бухоро мадрасаси ва иккита карвонсарой таъмирдан чиқарилган.

Толиб Низомов эса Тошкент архитектура-қурилиш институтининг собиқ ректоридир. У Версалдаги олий миллий архитектура мактаби билан алоқалар ўрнатилишига ва Франция билан талабалар алмашинуви йўлга қўйилишига ҳисса қўшган.

Франциянинг “Санъат ва адабиёт соҳасидаги хизматлари учун” ордени билан бундан аввал ўзбекистонлик Наталья Мусина ва Мариника Бобоназарова мукофотланган эди.

XS
SM
MD
LG