Линклар

ИИВ Жиззахда газ қувури портлаганини рад этди


Озодлик муштарийлари жщнатган сурат.

Озодлик муштарийлари жщнатган сурат.

Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилоятида газ қувури портлагани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

13 ноябрь куни эрталаб соат 10 лар атрофида Жиззах вилоят марказидан 15 километр шимоли-шарқда жойлашган Самарқандқудуқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган газ қувури портлагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Исмоил Шарипов Uzbekistan Today нашрига бу хабарлар нотўғри эканини айтди.

“У ерда ҳеч қандай портлаш ёки ёнғин содир бўлмаган, бу фақатгина авария эди”, - деб билдирди у. Бироқ Шарипов авария сабаби ва характерига ойдинлик киритмади.

Ўзбекистон магистрал газ қувурларидаги сўнгги портлаш бундан қарийб 3 ой олдин – 24 августда маҳаллий вақт билан соат 21 лар атрофида “Янгиер-Тошкент” газ магистралинингТошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Дўстлик” ширкат хўжалиги ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган эди.

XS
SM
MD
LG