Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Даврон Ҳотам: “Келмадик шунчаки ўлгани”


Қирғизистонлик шоир ва журналист Даврон Хотам.
Қирғизистонлик шоир ва журналист Даврон Хотам.

"Шоир билан суҳбат" дастури меҳмони ўшлик шоир, "Хиргойи" ва "Кўнгилга йўл" китоблари муаллифи Даврон Ҳотам. Даврон “Шоирлик Зулмга қарши курашдир”, деб ҳисоблайди ва бугунги кунда Зулмга қарши Ҳақ Сўз билан курашаётган шоирлар кўринмай қолганидан афсусда эканини айтади.

Шоир билан суҳбатни тингланг:

Шоир билан суҳбат. Даврон Ҳотам: “Келмадик шунчаки ўлгани”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:38 0:00

Даврон Хотам ижодидан намуналар:

***

Қанча қиличларга эгилди бу бош

Ёвга терс қарадик

кетдик қўл силтаб

сабрнинг сабрини тугатиб қўйдик

Душманнинг хаттоки

Итини сизлаб

Қўрқоқлик йўқ энди бордир муроса

Хоинни алқадик

Нишонлар тақиб

Кеча йўқ, бугун йўқ йўқдир хулоса

Нон едик қотилга

қўшнини чақиб.

Сўзлар руҳ, амаллар уларнинг тани

Атрофда саргардон

Руҳлар ва танлар

Хувиллар эгасиз ватанлар.

Вақт эса гўёки

бир фаррош

Биз эса шунчаки хазонлар

Бас етар Ханжарни келтиринг

Харом қон ўрнини тилгани

Етади шунчалар ялтоқлик

Биз ахир келмадик шунчаки,

Келмадик шунчаки ўлгани.

24.01.2004.

Бегонамиз

Бегонамиз биз энди Гулим
Бегонадан бегонароқмиз.
Сен томонга тушмагай йўлим...
Тўғри топдинг девонароқмиз.

Ишқ шаробин тўкиб юбордик,
Шундан бери ишқдан йироқмиз
Ичмасакда хавосин олдик
Оз бўлсада мастонароқмиз.

Унмаган гул бўлди розимиз,
Узр энди ландовурроқмиз.
Малика ҳам бўлмайди шоҳсиз
Янги кунга эски чироқмиз.

Гар учрашсак бир кун қайдадур,
Не қиламиз, гиначироқмиз
Қизаришиб оламиз бир қур
Сўнг айтармиз:
бегонамиз...
бегонароқмиз...

Эҳтиёж

Тобора ичкари тортади ҳаёт

Тобора чигалдир ришталар

Авжидан ажралиб боради баёт

Тобора ичингни ит талар

Мункиллар қариган орзулар

Сотқиндир ҳар ўтган онларинг

Кўлмакда ярми йўқ ой сузар

Тобора кечикар тонгларинг.

Тобора атрофинг хувиллар

Ўзингни йўқотиб қўясан

Бўшлиқлар бўридек увиллар

Кимгадир эхтиёж туясан,

Тобора...

***

Баъзан хаёл
чуқурдан чуқур.
Шўнғийсан-у
ғарқ этар сени...
Пушаймонлар
шодликдан учқур
Бир ҳамлада маҳв этар сени.
Баъзан хаёл, жуда беаёв
Қора шарпа каби кезади.
Жавоби йўқ фохиша савол
Ичингдаги руҳни эзади.
Эзилган руҳ - синган болалик
Томчи ёшга сиғиб кетади.
Баъзан хаёл
Бир-бир томчилаб,
Юрагагинга сингиб кетади.

XS
SM
MD
LG